ўсал
билан улашинг
1. Беморнинг ниҳоятда оғир, ҳеч нарсани билмайдиган ҳолати, тузалишига умид қолмаган оғир касал.
2. Ярамас, ёмон; бемаъни.
-
Ўсал ишни қилиб бўлган гуноҳкор. Ундайин фарзанднинг ўлмоғи даркор. Ширин билан Шакар
-
Аҳмад ўсал бир кайфиятда ўрнидан турди, қўлёзмани олиб, хонадан чиқди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Бегижон, бу ишинг ўсал бўлибди, Бойчиборни, билдим, қалмоқ минибди. Алпомиш
ўсал сўзи қатнашган жумлалар:
Ўсал бўлмоқ
-
Кампир ўсал бўлиб қолибди.
-
Бемор кундан-кун баттар бўлиб, охири ўсал бўлди. А. Қаҳҳор, Бемор
-
Ёлғончининг ўзи ўсал бўлди.
-
У лом-мим дея олмади, ўсал бўлиб, ерга қаради. Мирмуҳсин, Қизил дурралар
Ўсал тортмоқ
-
Оғир дашномлардан ўсал тортиб, сувга тушган мушукдай бўлиб ўтирган Салим бирдан сапчиб турди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Ўсал қилмоқ
-
Борса, ё уришиб берар, ё шоир бўлмаган бир сен қолган эдинг, яқинда ариза ва қарорлар ҳам шеър билан ёзиладиган бўлади! — деб кўпчилик ичида ўсал қилар. А. Қаҳҳор, Сароб
ЎСАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘SAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўсал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар