ўртоқ
билан улашинг
1. Ёши тенг ёки яқин бўлиб, ўзаро яхши алоқада бўлган тенгдошлар (бир-бирига нисбатан); бирга ўсган; тенгдош, дўст, ошна.
-
Укамнинг ўртоғи. Қалин ўртоқ.
-
Хайр, онажон! Менинг учун бувимни қучоқлаб қўйинг, ўртоқларимга салом айтинг! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳатто тумсайиб ўтирган Асрора ҳам беихтиёр чапак чалар, ўртоғининг ҳусн-у латофатига маҳлиё эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Шу хотиннинг ўртоғи бор эди. Яхши жонон Ойбек, Танланган асарлар
-
Бугун стипендия олишгани учун икки ўртоқ қўлбола ош қилишмоқчи эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Дунёқараши, фаолияти, яшаш шароити ва шу кабилар жиҳатидан бир, ғоявий жиҳатдан яқин киши; ҳамфикр, ҳамғоя.
-
Қудрат ҳокимнинг қон тўлиб кетган кўзларидан яширинмади, аксинча, ўртоқлари билан гузарда ярим кечагача жилмай ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эски ўртоқларингдан айрилгансан, янги ўртоқ орттиролмадинг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. расм. Кишиларга мурожаатда, одатда уларнинг фамилияси, касби, унвони ва шу кабилар билдирувчи сўзга қўшиб ишлатилади.
-
Ўртоқ директор. Ўртоқ майор.
-
Қани, ўртоқ бемор, оёқларингизни узатинг-чи. С. Кароматов, Олтин қум
-
Рўзимат саҳнадан чиқиб кетди-ю, ҳаял ўтмай залда пайдо бўлди ва Канизакнинг олдига келиб, қулоғига секин: — Ўртоқ Аҳмедов йўқлаётибдилар, — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
4. с. т. айн. Турмуш ўртоғи; эр ёки хотин, рафиқ ёки рафиқа.
-
Ҳалимахон, ўртоғингиз қаерда ишлайдилар? Эркаклар ҳам рўзғор ишини яхши билиши, ўртоғига яқиндан ёрдам бериши керак. Газетадан
5. Бирор иш-фаолиятда бирга бўлувчи, бирор нарсани баҳам кўрувчи; шерик.
-
Ошга ўртоқ — бошга тўқмоқ. Матал
-
Дам бўламан олтин қуёш Ҳуснига ўртоқ. Дам тераман этак-этак Гуллар: пушти, оқ. Ғайратий
ўртоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Турмуш ўртоғи
-
Ҳошимжон, биринчидан, жонажон дугонамнинг турмуш ўртоғи, иккинчидан, ўз акамдай кўраман уни. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
Ўртоқ бўлмоқ айн. ўртоқлашмоқ
-
Ғирромликни билмайдиган ҳалол бола кўринади. Ўртоқ бўлсанг арзийди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
ЎРТОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RTOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўртоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар