ўс
билан улашинг
1. Ривожланиб бўйига ёки узунасига ўзини қўймоқ, чўзилмоқ, ривожланмоқ.
-
Бола яхши ўсди. Катта майдондаги ғўзалар барқ уриб ўсяпти.
-
Бодом дарахти ер танламайди, тошлоқ, қумлоқ жойларда ҳам ўсаверади. Газетадан
-
жуда ўсиб кетибсиз-ку, Ойтўти, мана қаранг-а, менга етиб қолибсиз. Ойдин, Фонар тагида
2. Кўкарган (ўсган) ҳолда бўлмоқ(дарахт, ўсимлик ҳақида).
-
Кўчамизнинг муюлишида ўсган сада тагига қўйилган каравотда икки кампир дам олиб ўтиришибди. Газетадан
-
Ясси қирга чиқиб қарасам, ҳақиқатан ҳам ялангликда катта садақайрағоч ўсиб турибди. Газетадан
3. Катта бўлмоқ, балоғатга етмоқ; улғаймоқ.
-
У туғилиб ўсган қишлоғининг ҳар бир деворига, таниш дарахтларда яшнаб турган кўм-кўк япроқларга суқ билан тикилиб борарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
У [Аваз] чорвадор оилада ўсиб, мол сўйишларни кичиклигидан кўп кўрган эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Оҳ, она тупроғим, ўсган жойларим, Кўнглимда сақланар ҳурматинг, қадринг. Миртемир
4. Сон-миқдор, даража ва шу кабилар жиҳати ортмоқ, кучаймоқ.
-
Ўтган йили жамият аъзоларининг сони бирмунча ўсди. Газетадан
-
Чорва комплекслари ва фермаларига техникавий хизмат кўрсатиш тобора ўсмоқда. Газетадан
ўс сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли ўсмоқ
-
Аваз ўзининг чўпонлик қобилиятидан ғурур қилиб, кўнгли тоғдай ўсиб юрган пайтларини эслади. П. Қодиров. Қора кўзлар.
ЎС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘S сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар