ортиқ
билан улашинг
1. Белгили миқдордан, меъёрдан зиёд; ошиқ, кўп.
-
Йиғилишга юздан ортиқ киши келди.
-
Адолат касалхонада бир ойдан ортиқ ётди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Элликдан ортиқ дурадгор фақат белкураг-у кетмонга соп ясаш билан овора. С. Аҳмад, Уфқ
-
Элликбоши
-
Дарров ҳовлини ўз баҳосидан анча ортиққа олибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Меъёридан ёки керагидан ошиқ, ҳаддан ташқари.
-
Ортиқ даражада қайғурмоқ. Ҳаддан ортиқ кулмоқ.
-
Ҳар ҳолда, Тошкент аҳолиси Азизбек истибдодидан ортиқ тўйди, кимдан кўмак сўрашни ҳам билмайди! А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. чиқиш келишиги билан фақат қиёслашда Зиёд, яхши, афзал, аъло.
-
Унинг сендан ортиқ жойи йўқ. Сени жонимдан ортиқ севаман. Ақлдан ортиқ бойлик йўқ. Мақол
-
Ўзингиз ҳам, келин ойим текканида, Ғаффордан ортиқ эмасдингиз-ку! С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Тегса арзийдиган йигит. Бундан ортиғини топармидим, дедим, кўнгил қўйдим. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
-
— Зулм, хўрланиш, ҳақорат шунчалик бўлар, Қоратой ака! Бундан ортиғини каллам сиғдирмайди, — ғазабдан титраб гапирди Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
4. Кучли, зўр.
-
[Холисхон:] Ҳақиқат: ишқ ўти ортиқ экан дўзах ўтиданким, Куйиб бағрим, кулим кўкларга соврилганга йиғлайман. Ҳамза, Паранжи сирлари
5. Бўлиб ўтгандан, кўрилгандан, кечирилгандан ташқари, ундан ошиқ.
-
Ортиқ чора йўқ эди. У, истар-истамас, Гулнордан воз кечди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу тўғрида [Юсуфбек ҳожи ҳақида] ортиқ баҳс қилинмади ва сўз бошқа хусусларга ўтди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Бадрий:] Мен бундай ҳақоратга ортиқ чидолмайман! 3. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди.
6. Ортиқча, беҳуда, ўринсиз.
-
Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ. Мақол
-
Худо ўша қора кунни ҳам ортиқ кўриб, қаҳрига олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ортиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ортиғи билан
-
Режа ортиғи билан бажарилди;
-
Бу мақола, ортиғи билан, ўн бет бўлади.
Ўлса ўлиги ортиқ
-
Бир ҳисобда ҳар қадамда минг битта ваъда бериб, сал нарсага йиғлаб юрадиган йигитлардан Шукруллонинг ўлса ўлиги ортиқ. Ёшлик
ОРТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORTIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ортиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар