озода
билан улашинг
1. Ифлосланмаган, кир тегмаган, кирланмаган; тоза, покиза.
-
[Хотинлар] Эски, лекин озодагина кўрпа ёпилган сандал атрофига тиқилишиб, секин-секин суҳбатлашишарди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Супуриб-сидирилган, тоза.
-
Уй махсус меҳмонлар кутиладигандек озода ва саришта. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Яшил уфққа туташган тўппа-тўғри ва ниҳоятда озода тош йўл. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Ўзини ва ўзига қарашли ҳамма нарсани тоза тутадиган, тозаликка риоя қиладиган; саранжом-саришта.
-
Озода хотин. Соғ юрай десанг, озода бўл. Мақол
4. Озода (хотин-қизлар исми).
ОЗОДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OZODA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
озода сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар