озодлик
билан улашинг
1. Эркинлик, ҳурлик; ҳеч қандай мажбурият билан боғланмаганлик.
-
Миллий озодлик.
-
Бахт озодлик ва фаровонликдир. Газетадан
-
Чунки озодликни ҳамма ҳам чапак чалиб, хурсандчилик билан кутиб олмаслиги табиий. Газетадан
-
Аҳмад Ҳусайннинг бутун дили, фикри, эътиқодича, ҳақиқат озодлик демакдир. Ойбек, Нур қидириб
2. тарихий Эски мактабда ҳар пайшанба куни домлага ёки отинбибига ўқувчилар томонидан келтириладиган ҳақ; пайшанбалик (пул, нон, дон каби).
-
— Домлагаям озодлик опкелдингми? — деди бола дам дастурхонга, дам тугунга тикилиб. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Бувингга бориб айт! Агар озодлик келтирмасанг, янги сабоққа тушмайсан! — деди домла. Н. Сафаров, Султон бўзчининг неваралари
озодлик сўзи қатнашган жумлалар:
Озодликдан маҳрум қилиш
Озодликка чиқармоқ
Озодликка чиқмоқ
-
Баҳромбекнинг кўз олди қоронғилашиб кетди. Олти ярим йил! Озодликка чиқсам ҳам, шунча йил умр кўрармиканман? Бу ерда қолсам, қаерларда хор-зор бўлади жасадим. Ёшлик
ОЗОДЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OZODLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
озодлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар