Izoh.uz сайтида озод сўзининг изоҳи ва маънолари

озод

сф

1. Ўз эрки, ҳақ-ҳуқуқи ўз қўлида бўлган, озодликка эришган; эркин, хур.

  1. Озод ўлка. Озод мамлакат. Озод меҳнат.

  2. Тоза ҳаво, тоза сув, Озод Ватан сеники. Ғ, Ғулом

  3. Бу аёллар тенг ҳуқуқли, эркин, озод, ҳур бир мамлакатда ўсмоқдалар. Саодат

2. Қулликдан озод этилган, эркинликка чиққан, асоратдан қутулган.

  1. Орёл, Белгород шаҳарлари душмандан озод қилинганда, Москвада биринчи марта берилган салют одатга айланди. С. Зуннунова, Олов

3. Ўз ҳолига, майлига қўйилган, бўшатиб юборилган, ҳеч қандай мажбурият билан боғланмаган; бўш.

  1. Эшоннинг заҳарханда таънасини Элмурод ерга тикилганича, индамай тинглади. Бу гап унга: Сен озодсан, кета бер! бўлиб эшитилди. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Мажлисга қатнашишдан ўзларини озод ҳисоблаган кишилар бу мажлис ва унинг белгиланган вақтидан олдин бошланганига ҳам ўзларича маъно беришди. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари

4. Холи.

  1. Ташвишдан озод кишилар.

  2. Қаламни ҳам бу ғиди-бидидан озод қилишни мувофиқ кўрдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар

5. rvsh.vzf. Эркинлик билан, бемалол, даст.

  1. Йигит билагимдан озод кўтариб, тандирдан суғуриб олди. Ғ. Ғулом, Шум бола

  2. Ғайбаров, қўлида маъбуда қизни [ҳайкални] ердан озод кўтарди, маҳкам бағрига босди-да, юз-у кўзидан ўпди. Ёшлик

6. рвш. взф. Тик, тикка, кўкракни кериб.

  1. Ингичка, узун оёқларини чаққон босиб, чиройли бошини озод кўтариб келаётган қашқа саман бирдан пахса девор томонга бурилди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

7. Қўшилмаган, бирикмаган ҳолдаги.

  1. Озод кислород.

8. Озод (эркаклар исми).

озод сўзи қатнашган жумлалар:

Озод турмоқ

Дадил ўриндан турмоқ, шахдам кўтарилмоқ.
  1. Устидан алак чопонини ирғитиб, озод туриб кетган йигит тузоққа тушган беданадек питирлаб қолди. Ҳ. Расул, Адолат

Озод қилмоқ

Қутқармоқ, халос қилмоқ.
  1. Ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилиши кишиларни бир қатор оғир юмушлардан маълум даражада озод қилади. Фан ва турмуш

Озод қўймоқ

Бўшатмоқ, жавоб бермоқ (ўқишдан).
  1. Нигор ойим ҳозиргина [ўқувчи] қизларини озод қўйиб, кўкрак боласини бағрига олган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён


ОЗОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OZOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4787
Сўзнинг тескари ёзилиши
дозо
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
195

озод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

озод сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, озод сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+