пачақ
билан улашинг
1. Букилиб, эзилиб ёки синиб ичига ботган; абжағи чиққан; мажақ.
-
Пачақ челак. Машинанинг қаноти урилиб пачақ бўлибди.
-
Йигит узоқда ҳайбатли темир уюмлари сингари ағанаб ётган пачақ паровозларга тикилди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
У [самоварчи] устанинг қўлига туша-туша хўп эзилган, қорни пачақ, чиркин катта самоварнинг олдида ёғоч елкасини қисиб ўтирарди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Синиқ, синган.
-
Пачақ тухум.
3. Уринган, эзилган.
-
Пачақ олма.
4. кўчма Яхши ўсмай, ривожланмай, майда бўлиб қолган; реза, ушоқ.
-
Пачақ бола. Пачақ ўсимлик.
-
Ҳавас қилиб келган Бургутим ҳар куни кўриб юрган оддий кишилардай, жуссаси ҳам, юзи ҳам, қарашлари ҳам оддий, пачақ бир йигит бўлиб чиқди. С. Аҳмад, Чўл бургути
пачақ сўзи қатнашган жумлалар:
Пачағи чиқмоқ
-
Урушда пачағи чиққан бу зобит лар ҳали ҳам ўзларини кўкларда ҳис қилар, ҳали ҳам ғолиблардек мағрур эдилар. Ҳ. Ғулом, Машъал
ПАЧАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PACHAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пачақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар