пашша
билан улашинг
Ёзда жуда кўпайиб кетадиган, турли суюқ органик моддалар билан озиқланадиган қўш парда қанотли ҳашарот.
-
Йўл пашша. Пашшаларни қўримоқ. Қора пашша.
-
Атрофда ғув-ғув пашша: оёқларга ёпишади, бурун катакларига суқилади, қулоқларни узади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳамма ёқ жим. Фақат пашша ғинғиллайди. А. Қаҳҳор, Бемор
пашша сўзи қатнашган жумлалар:
Ошга пашша бўлмоқ
-
Марзияникига борганимда доим ошга пашша бўладиганлар Душан билан Фозил эди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
Ошга пашша тушмоқ
-
— Эсизгина, энди гаплаша бошлаган эдик-а. Ошга пашша тушди, — деди Элмурод бошини чайқаб. П. Турсун, Ўқитувчи
Пашша(ни) қўриб ўтирмоқ
-
[Бобоқул ота:] Ҳамма далага ёпишиб ётган бўлса-ю, мен идорада пашша қўриб ўтирсам келишмас. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Пашшадан фил ясамоқ ёки пашшани (ёки пашшадай нарсани) фил қилмоқ
-
Уззукун пашшани фил қилиб, қаёқдаги гапларни чулғатиб юрдингиз, мана энди эл олдида юзингиз шувут. А. Муҳиддин, Кўнгиллар
ПАШША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PASHSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пашша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар