пир
билан улашинг
1. Узоқ умр кўрган киши; кекса (қари 2).
2. Диний мазҳаб бошлиғи, диний раҳбар.
-
Худо хоҳлаб, пирлар мададкор-у азиз авлиёлар қўллаб юборса, ҳаммасини даф қиламиз. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Қоч, йўлни бўшат, пирим келяптилар! деб кимгадир ўшқирган К. Яшин, Ҳамза
-
Арвоҳлар ёр, пирлар мададкор бўлиб, овимиз бароридан келсин. Ҳамза, Танланган асарлар
3. Бирор касбнинг асосчиси, ҳомийси деб тушуниладиган, кўпинча, афсонавий ва афсоналаштирилган шахс.
-
Мискарлар, чегачилар, тунукасозлар кўп антиқа гапларни, ҳар қайсилари ўзларининг пирларини, рисолаларини яхши биладилар. Ойбек, Болалик.
4. кўчма Бирор иш, касб ёки соҳани жуда яхши эгаллаган, шу соҳада ўта моҳир уста киши, устоз.
-
Бундай раҳбарлар, гўё ҳамма соҳанинг пири ҳисобланадилар. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
-
— Боланг бой бўлгур Шоди ошпаз бу касбнинг зап пири-да! — чолнинг тарифини келтиришади чинорликлар Ёшлик
-
Улар ўрни келса, отаси экан-у, ҳатто пирининг ҳам бетига қоракуя чаплаб, мақсад сари талпинади. С. Сиёев, Ёруғлик
пир сўзи қатнашган жумлалар:
Пири бадавлат
-
— Қўчқордек ўғилларнинг соясида пири бадавлат бўлиб яшанг, — деди Эргаш Қоратойга. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
-
Илоҳим, пири бадавлат бўлгин, мени иззат қилсанг, сани худо иззат қилсин, — деб дуо қилди Бўрихўжа Валижонни. Мирмуҳсин, Чиниқиш
-
Пири бадавлат отахон-у онахонларимиз жуда кўп. Газетадан
Ё пирим
-
Ё пирим! Шарманда қилма! (Битта-битта кетадилар). Ҳамза, Танланган асарлар
Пир урган
-
Зиқнанинг пир ургани эди. Хасислигини, исқиртлигини ҳамма билди. Кимсан — терифуруш фалончи бой! Ойбек, Танланган асарлар
пир сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳафсаласи пир (бўлмоқ)
-
Энг ишонган кишисидан ҳам ҳафсаласи пир бўлибди.
-
У ёзибди: Баракалла, ўртоқ шоир, Қани дўстлик, оғайнилик, ҳафсалам пир. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Болаликдан кўз очиб кўргани туя ўркачидай ҳайбатли тепаликларни эмас, кафтдек текис даштни кўриб, ҳафсаласи пир бўлди. Ёшлик
-
Ишдан ҳам ҳафсаласи пир бўлибди.
-
Кўрса, ҳафсаласи пир бўлиб, қўли ишга бормай қолади. С. Аҳмад, Уфқ
тақл. с. Майда қушларнинг қанот қоқишидан, паррак кабиларнинг айланишидан чиқадиган товуш.
-
Чумчуқ пир этса, юраги шир этади. Матал.
-
Қорабайирнинг туёқлари остидан пир этиб бедана учди. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Ҳамма сенга ўхшаганми, чумчуқ пир этса, юраги шир этадиган, — деб кулди Ҳайдар. А. Кўчимов, Ҳалқа
ПИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар