қалай
билан улашинг
1. сўр. олм. с. т. Қандай?, қанақа?
-
Бола қалай экан? Оёқ-қўли чаққонми? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бу ерда ҳайрон бўлиб тургандан кўра гузарга борсанг, қалай бўларкин? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Сўроқ гап олдидан кириш сўз вазифасида ишлатилади.
-
Қалай, нонвойликдан бир нима ортадими? Ойбек, Танланган асарлар
-
Қалай, мулла, бизнинг ёқлар сизга маъқул бўлдими? П. Турсун Ўқитувчи
қалай сўзи қатнашган жумлалар:
Қалайсан ёки қалайсиз?
-
Энди қалайсан, қўлга тушдинг-ку.
1. Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; болғалаганда тез яссиланадиган, юмшоқ, кумушсимон оқ рангли металл.
-
Соф қалай. Қалай қотишмаси.
2. Идишларнинг бетини қоплаш, оқартириш учун югуртирилган шундай металл қатлами.
-
Қалайи кўчган идиш.
ҚАЛАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар