Izoh.uz сайтида қара сўзининг изоҳи ва маънолари

қара

фл

1. Кўриш учун кўзни бирор томонга, нарса ёки кимсага йўналтирмоқ, кўз ташламоқ, назар солмоқ; боқмоқ.

  1. Атрофга қарамоқ. Соатга қарамоқ. Булутларга қарамоқ. Тикилиб қарамоқ. Кулиб қарамоқ. Хўмрайиб қарамоқ.

  2. Ҳакимбойвачча ялт этиб укасига қаради. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Ҳамдам дадасига қараганича, узоқ туриб қолди. А. Қаҳҳор, Айб кимда?

  4. — Менга қара, хотин! — деди ҳожи жиддий тусда. Ўзбек ойим қаради. А. Қодирий, Ўтган кунлар

2. Фикран назар ташламоқ, кўз тикмоқ, боқмоқ, кўз олдига келтирмоқ.

  1. Ўтмишга бир қаранг. Келажакка ишонч билан қарамоқ.

3. Кўздан кечирмоқ, назар солмоқ, текширмоқ.

  1. Хатни қараб чиқдим, айтилган гапларда жон бор. Шарқ юлдузи

  2. [Ҳомид:] Эшикнинг занжирига бир қараб келингиз-чи, имон топкур Жаннат она. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Улар бир неча кўчани қунт билан қараб чиқиб, чойхона тополмадилар. Ойбек, Қуёш қораймас

  4. Қизинг қани, дедим. Уйда эди, қаёққа борарди, деди. У ёқни қарадик, бу ёқни қарадик, йўқ. Шу қоронғида қаёққа боради? Ойбек, Танланган асарлар

4. Юзланмоқ, юзини (бетини) бир томонга қаратмоқ.

  1. Уялиб, ерга қаради

  2. Додам индамай, тескари қараб олдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  3. Нури деразага қараб, ҳовлида Ёрматнинг қораси ўчар-ўчмас, Гулнорга деди Ойбек, Танланган асарлар

  4. Йигит кўкка қараб, тинч ухлар эди. Ойбек, Танланган асарлар

5. Эътиборда, муносабатда бўлмоқ, ёндашмоқ.

  1. Аммо энг катта нуқсони шунда эдики ўқиганларига танқидий ёндашиб, ўз нуқтайи назаридан қарамасди. С. Кароматов, Олтин қум

  2. Сиз бу эҳтимолга қандай қарайсизлар? А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Нима учун бола тарбиясига совуққонлик билан қараган ўқитувчига қонун йўқ, чақир бу ёққа Ҳамдамни! А. Қаҳҳор, Асарлар

6. Иш-машғулот, кимса ёки нарсанинг тарбияси ва шу кабилар билан машғул бўлмоқ; шуғулланмоқ; кўз-қулоқ бўлмоқ; даволамоқ, парвариш қилмоқ.

  1. Отга қарамоқ. Экинга қарамоқ. Болага қараб турмоқ.

  2. Мана, сиз, битта ўзингиз ўттиз иккита машинага қарар экансиз. А. Қаҳҳор, Йиллар

  3. Энди ишингга қара, болам С. Сиёев, Ёруғлик

  4. Саидмурод ака уч кун ҳам хотинининг тепасидан жилмади, ҳўл-қуруғига ўзи қаради. Н. Қобил, Беморлар

  5. — Энди менинг ҳолим йўқ сенларга қарайдиган, — деб бувим йиғлаб юбордилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  6. Ҳамма қўли бўшаганда йиғлайди, сен йиғидан бўшамайсан. На ўзингга қарайсан, на уйга. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

7. Эътибор бермоқ, назарда тутмоқ, ҳисобга олмоқ.

  1. Бировнинг раъйига қарамоқ. Қош-қовоғига қарамоқ.

  2. Уй қиладиган бўлсангиз, менинг ҳам ихтиёримга қаранг-да. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Ўзинг нега онамизнинг розиликларига қарамаган эдинг? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

  4. Эри унга [Зайнабга] ойлаб, йиллаб қарамай қўйганида ҳам, у их деб товуш чиқармади. А. Қодирий, Ўтган кунлар

8. с. т. Еб-ичмоқ, олмоқ.

  1. Меҳмонлар, овқатга қараб ўтиринглар

  2. Қани, нон ол, узумга қара. Ойбек, Танланган асарлар

9. Боғлиқ бўлмоқ, аҳамияти бўлмоқ.

  1. Ақл ёшга қарамайди.

  2. — Ҳа, уч ярим меҳнат ишлайдиган одамга ўхшамайдими? — Жуссага қарамас экан-да. — Нега, жуссага ҳам қарайди. Жуссаси ёмонми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Яхши эр-хотин бўлиш қўлнинг қаттиқ-юмшоқлигига ҳам қарамас экан-ку! А. Қаҳҳор, Мастон

10. Кимсага эргашмоқ, тақлид қилмоқ, унга боқиб, унинг белги-хусусиятлари бўйича иш тутмоқ.

  1. Сизга қараб ўзини сипоҳ тутяпти. Одамнинг ҳуснига қарама, ақлига қара.

  2. Бошқаларга қараш керакмас, бошқалар бизга қарасин, кўрсин, ўйласин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

11. Юзи, беткай томони билан бирор нарсага ёки томонга рўбарў турмоқ.

  1. Деразалари жанубга қараган уй. Тоққа қараган шийпон.

12. Ихтиёрида бўлмоқ (тасарруфи, боқими ва шу кабилар жиҳатдан).

  1. Бу боғлар қўшни туманга қарайди.

  2. Бедапоянинг нарёғи учинчи бригадага қарайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Етти болам бор. Онам бор, хотиним — ҳаммаси бўлиб ўн киши менга қарайди. Ж. Шарипов, Хоразм

13. Муҳокамасини ташкил этмоқ, муҳокамасини ўтказмоқ; кўрмоқ.

  1. Суд сизнинг ишингизни эртага қарайди.

14. Кутмоқ, пойламоқ, кўз тутмоқ.

  1. Биз сизга икки соатча қарадик.

  2. Сенинг чиқаришингга қараб, қўш маҳалини ўтказиб юборайми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

15. (деб сўзи билан қўлланади) деб тушунмоқ, билмоқ, ҳисобламоқ, ўйламоқ.

  1. Ҳаммани ўзига дўст деб қарамоқ.

  2. Ҳози ҳам, Асад қори ҳам жадид мактабларига қарши эди, улар бу хил мактабларга диний мактабларнинг гўркови деб қарар эдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Бу хотинлардан ҳеч бири қилаётган ишига, касб-корига сабаби тирикчилик деб қарамайди. А. Қаҳҳор, Хотинлар

16. (2-ш. буйр. м. шаклида — қаранг, қара) Ажабланиш, ўйламаганлик, кутмаганлик маъносини (эътироз, норозилик ёки мамнунлик маъноси билан) билдиради.

  1. Аксига бугун ёмғир ёққанини қаранг.

  2. Хоинлик қилиб қўйиб, яна мунофиқлик қилганини қаранг-а! Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси

  3. Хаёлни қаранг, ахир сизга парафин олиб келган эдим-ку! С. Кароматов, Олтин қум

  4. Барака топкурни қаранг, тақсир А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  5. Найрангбозликни қара, эви билан бўлади-да! Ойбек, Танланган асарлар

17. (1-ва 3-ш. шарт майли шаклида — қарасам, қараса) Эътибор берсам, диққат қилсам маъносини билдиради.

  1. Бир маҳал қарасам, темир йўлда кетаяпман. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  2. Шунақа қилиб, қарасак, элликбоши қўймайдиган А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Жонфиғон унинг ўқишига нотавон кўнгил орзуга айб йўқ деган назар билан қараб юрар экан, бир вақт қарасаки, Малоҳат курсни битириб, грузовой [юк машинаси] миниб юрибди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак

18. кўм. фл. взф. Етакчи феълдаги ҳаракатнинг синаб кўриш, билиш, тажриба, синовдан ўтказиш ҳаракати эканини билдиради.

  1. Табиб товоқдаги қусуқни ҳидлаб қаради А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Ўрмонжон бу йилларни суриштириб қараса, тошқин тахминан ҳар ўн-ўн икки йилда бир мартаба бўлар экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Ҳушёр пайтларида у ўзининг аҳволини ўйлаб қарар, назарида, даҳшатли туш кўраётганга ўхшаб кетар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

қара сўзи қатнашган жумлалар:

Ер остидан (ёки тагидан) қарамоқ

Юзини ерга қаратган ҳолда қарамоқ.
  1. Унинг олдидаги ҳаммол, ёмон назар билан ер остидан қараб, юзини тескари бурди. Ойбек, Танланган асарлар

Ерга қарамоқ

Ноқулай, хижолатли ҳолга тушмоқ.
  1. битта-яримта эшитгудек бўлса, биз ерга қарарлик бўл-майлик, ўлтиришнинг катта илтимоси сиздан — шу! А. Қодирий, Ўтган кунлар

Кўзингга қара

Ола қарамоқ

Оғзига қарамоқ

Тик қарамоқ

Тап тортмай, дадил юзланмоқ, қарамоқ.
  1. Дилфуза салом ҳам бермай, унинг кўзига тик қаради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. .умрида биринчи марта эрига тик қараб: — Ким сизни тушунган одам дейди! — деди. Мирмуҳсин, Топилган ҳусн

Қараб тур

Дўқ-пўписа, жазолаш ҳақидаги таъкидни билдиради.
  1. Қараб тур, даданг келсин! Шундай танобингни торттирайки. Н. Сафаров, Оловли излар

  2. Маҳалладагилардан бирига: — Ҳали қараб турсин! — деди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи

Қараб турмоқ

1. Кўз-қулоқ бўлиб, назорат қилиб турмоқ.
  1. Мен бозорга бориб келгунча, болаларимга қараб туринг, қўшни;

2. Кутмоқ, кутиб турмоқ.
  1. Пулингиз йўқ бўлса, нега неварангизни пул топгунча кўммай, қараб турмадингиз. Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси

3. Фаолиятсиз, ҳеч қандай муносабатсиз ҳолда бўлмоқ. —
  1. Она шўрлик боласи учун ўзини ўтга ташлайди. Мен ҳам қараб турмайман, — деди Ғуломжон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Олимжон ака, сиз чора кўраверинг, қараб турманг. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Подшоҳ бизнинг дўстларимизни ўққа тутса ҳам, қараб тура берамизми? Ёшлик


ҚАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

QARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3394
Сўзнинг тескари ёзилиши
арақ
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
167

қара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

қара сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, қара сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+