қиём
билан улашинг
1. Қуёш тикка кўтарилган пайт, туш пайти; пешин.
-
Қиёмда чопиқчилар дам олгани чиқишди. Кун қиёмдан оғди.
-
Қиём вақтида бир қанча болалар тўй келди, тўй келди, деб бақириб-чақириб югуришди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кун қиёмига келиб, пешин намози ўқилгандан кейин кўшкнинг ич-таши жимжит бўлиб қолди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Меъёр, маром.
-
Шавла қиёмига етиб пишган эди. Алижон иштаҳа билан ҳузур қилиб еди. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
-
Фикр баҳсда қиёмига етади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Кетмон деганни бир қиёмда чопади киши А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Охирги нуқта, тамом бўлиш пайти, охири.
-
Соч олдириш қиёмига етай деганди, саррожлик — эгар-жабдуқ растаси томондан қийғос тўполон овоз кўтарилиб қолди. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Тўйлари ғариброқ бош-ланди-ю, қиёмида қизиб кетди. Э. Аъзамов, Жавоб
-
Канал қурилиши қиёмига ета бошлагач, Андижонга қайтдим. Ўзбекистон қўриқлари
1. Шакарни сувда қайнатиб тайёрланган қуюқ шарбат.
-
Кампир ўнг қўлига дастурхондан бир бурда жиззали нонни олди-да, пиёладаги қиёмга ботирди. Ибохон, Феруза кўзли исирға
2. айнан Мураббо.
-
Олча қиёми. Олма қиёми. Анжир қиёми.
ҚИЁМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиём сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар