қиёмат
билан улашинг
1. Диний эътиқодларга кўра, гўё бу дунё тугагач, у дунёда ҳамма тирилиб, сўроққа тўпланадиган кун; охират, маҳшар.
-
Афандим, ким қурбонликка қўй сўйса, қиёмат куни қил кўприкдан ўша қўйни миниб ўтар эмиш, шу ростми? Латифалар
-
Агарда ҳаққингизни олмасангиз, мен бир кекса одамни қиёматгача қийнаган бўласиз, олинг, иним. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Қий-чув, тўполон, ур-йиқит; жанжал.
-
Эрталаб кўча қўққисдан қий-чув, қиёмат бўлиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Айланай, сизларнинг қораларингизни кўриши билан: Раисга Жалил ўлгур етказган. Бўлмаса, нега келяпти? деб қилди қиёматни. С. Анорбоев, Оқсой
-
Мана энди нима бўлди. Ҳали эшикдан киришим билан келин қиёмат кўтаради. Ойдин, Келин ўғил туғибди
3. кўчма с.т. Жуда ажойиб, киши қойил қоладиган.
-
Қиёмат этик,
-
Ўзбекистон оқсоқоли Йўлдош ота билан Усмон Юсупов ҳам шу ерда [бош тўғонда] эдилар. Кўп участкалардан одам йиғилган, қиёмат базм бўлди. Ғ. Ғулом, Ҳамидни эслаб
қиёмат сўзи қатнашган жумлалар:
Қиёмати қарз
Қиёматда
-
Қарзингни ундан қиёматда ҳам ололмайсан. Қирқида қўлига соз олган, қиёматда қулоғини бурар. Мақол
Қиёматдан қийин
-
Уни кўндириш қиёматдан қийин.
-
Айниқса, Тўлқиннинг ухлаши қиёматдан қийин, кўзи уйқуда бўлса ҳам, тили тинмайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ҚИЁМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYOMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиёмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing