қиёс
билан улашинг
1. Ўзаро чоғиштириш, солиштириш, таққослаш; муқояса, таққос.
-
Таржима сифатини аниқлашнинг асосий воситаси қиёсдир. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
-
У нотиқлик санъатини эринмай ўрганиши, оддий қиёслардан катта хулосалар чиқариш кўникмасини ҳосил қилмоғи лозим. Газетадан
2. Ўхшаш, тенг, мисл.
-
Онамиз кўкрагин йўқдир қиёси, Шундан оқиб чиқар меҳр дарёси. Ё. Мирзо
-
Юртим, сенга шеър битдим бу кун, Қиёсингни топмадим асло. А. Орипов, Руҳим
қиёс сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзингдан (ўзимдан) қиёс
-
Мана, ўзимдан қиёс. Кечагина ҳаммангга кулги бўлиб юрган бир солдат эдим. Мана энди, худога шукур, жир битиб, одам бўлиб қолдик О. Ёқубов, Излайман
ҚИЁС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиёс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар