қиёфа
билан улашинг
1. Ташқи кўриниш, тус.
-
Шаҳримизнинг қиёфаси кундан-кунга ўзгармоқда.
-
Гўё улуғ бир ҳодиса содир бўлиши кутилаётгандек ер-у кўк тантанали қиёфа олди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Замоннинг оёғида Қудрат берган эски чориқ, қўлида ёш боланинг калласидай гурзи юзида ғайрат ўти — у шу қиёфада Фарҳодни эсга солади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ўша Элгелдимисан, томир? Соб бўлибсан-ку! Бай-бай-бай Одамни ҳам шундай аянчли қиёфага солса бўлар экан-да. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Юз ифодаси.
-
Унинг қиёфасидан хурсанд эканлиги кўринарди.
-
Негадир, ҳамманинг қиёфаси бирдан жиддий тус олган. Анварнинг кўзларида ҳатто қўрқув. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Қиёфамда ранж аломати бўлди шекилли, ҳамхонам дарҳол гапни бошқа томонга буриб юборди. Н. Аминов, Қалтис хато
3. кўчма Кишининг маънавий, руҳий ва ахлоқий хусусиятлари, онги, дунёқараши, билим-савияси ва шу кабилар мажмуи.
-
Кишининг маънавий қиёфаси.
-
Ёшларнинг қилаётган йиллари уларнинг қиёфасини белгилаб беради. Газетадан
ҚИЁФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYOFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиёфа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар