қизған
билан улашинг
1. Бирор нарсани сарфлашга ёки бировга беришга оғринмоқ, эсиз деб билмоқ, ҳайф кўрмоқ, аямоқ.
-
Айрон сўраб келгандан челагингни ҳам қизғанма. Мақол
-
Эшонни қандайдир пул қизиқтираётганини, қори эса сир бой бермагани ҳолда, ўша пулни қизғанаётганини Элмурод сезиб турарди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Ачинмоқ, рахми келмоқ.
-
Қизған, она, ўксизни, Ўша қутқазди бизни. Ҳ. Олимжон
-
Йигит кўзларидаги алам ва фироқни кўрган Искандаро уни қаттиқ қизғанди. Ойбек, Нур қидириб
3. Бекор кетмаслик ҳаракатини қилмоқ, ҳайф бўлмасликни ўйламоқ.
-
Бугун ҳеч қаерга бормадим — ишимни қизғандим.
-
Муҳиддин бирон жойга кириб, тамадди қилиб олишни ўйласа, поездга кеч қолаётган киши сингари вақтни қизғанарди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
4. сўзлашув тили Рашк қилмоқ.
-
-Абдуваҳобнинг турқини худо кўтарсин, ундан хотин қизғанадиган ўрни йўқ. Уни номаҳрам деб бўлмайди, одам эмас — қул, — дейишарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Умар Гулсунни Элмуроддан қизғаниб, ичи ўртаниб келган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. Ўзига тегишли нарсага (масалан, боласига) тегиниш, дахл этишга йўл қўймаслик ҳолатида бўлмоқ, шундай хусусият (одат)га эта бўлмоқ (асосан, жониворлар ҳақида).
-
Совлиқ боласини қизғаниб, уларга ёвқараш қиларди. С. Аҳмад, Юлдуз
ҚИЗҒАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZG‘AN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қизған сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар