қўтон
билан улашинг
1. Бирга боқилаётган катта қўй тўдаси; қўй подаси; сурув.
-
Шу кеча тушимда чўпон бўлибман, Қўтонимни қирнинг тўрида кўрибман. Ислом шоир
-
Май-донга бир қўтон қўйни ҳайдаб келишди. Ғ. Расул, Тўнғич ўғил
2. Қўй ёки мол қамаладиган катта қўра ёки махсус бино; қўйхона, молхона.
-
Умарқул эрталаб, ердан қиров кўтарилай деган-да, қўйларни қўтондан ҳайдаб чиқарди. О. Ҳусанов, Ҳаёт ишқи
-
— Оворагарчиликни айтмайсизми, — деди пақир ушлаб турган новча киши, — қишда қишлоққа, ёзда яйловга мол ҳайдаймиз. Шу ерга қўтон қурилса бўлмайдими? И. Раҳим, Ихлос
қўтон сўзи қатнашган жумлалар:
Кўк қўтон
Оқ қўтон
ҚЎТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘TON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўтон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар