қотир
билан улашинг
1. Қотмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Нон қотирмоқ. Совуққа қотирмоқ.
-
Гўштни, пиширмай, қотирмай, учаламиз еб бўлдик. Эртаклар
-
Гоҳо тоғ томондан қуруқ ва аччиқ изғирин эсар ва қуёшда шилта бўла бошлаган қишлоқ кўчаларини даранглатиб қотириб ташлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ёмғир ерни қотириб, захлатиб қўйди. Ўзбекистон қўриқлари
2. кўчма с. т. Ўрнига келтириб ижро этмоқ, жуда яхши бажармоқ, қойил қилмоқ; ўринлатмоқ, дўндирмоқ, бопламоқ.
-
Ишни қотирмоқ. Гапни қотирмоқ.
-
Фелетонингизни ўқидим. Жуда қотирибсиз! О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
-
Уч жойга қотириб уй-жой қурдим Муштум
-
Мен ундай қилдим, мен бундай қилдим, қотирдим, дўндирдим, деб осмондан келади. А. Муҳиддин, Чап чўнтак
қотир сўзи қатнашган жумлалар:
Бош қотирмоқ
-
Ҳозир Аширмат бу ҳодисанинг маъносини, сабабини топмоқ учун анча бош қотирди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Унда математик формулалар билан бош қотирмай, маза қилиб юраверади. Қойил! О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
ҚОТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қотир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар