ром
билан улашинг
ром сўзи қатнашган жумлалар:
Ром бўлмоқ
-
Буни [Ёдгорни] саркарданинг мирзахонасига олиб бор Сўнгра қайта бу ерга олиб кел. То ром бўлгунича, бизнинг уйда хизмат қилиб юради. С. Айний, Дохунда;
-
Агар қийинчиликдан қўрқилмаса-чи, инсонга ром бўлмаган нарса йўқ экан. Ҳ. Назир, Васият
-
Менга нима ром келишини ўзим ҳам билмайман. Ойбек, Танланган асарлар
Ром қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Садосиз, фақат сезиш мумкин бўлган бу куй аллақандай сеҳрли қудрат билан дилларни ром қиларди. Ф. Мусажонов, Баҳор нафаси;
-
Мартен печининг ҳайбат билан ўт сочиб, вағиллаб ёниши ром қилинган ёлдор шерни эслатади. Мирмуҳсин, Қизил дурралар;
-
Сенинг режанг билан жўшқин сувларни Оқиздик ром қилиб ҳаёт боғига. Ғайратий
Бировнинг ўтмиши ва келажаги ҳақида гўё олдиндан айтиб бериш; фол.
-
Ром очмоқ. Ром кўрмоқ. Ромчининг ромидан ўзингнинг хом хаёлинг яхши. Мақол
-
Намозхон йилдан-йилга камайиб, мачит ўз-ўзидан ёпилиб қолгандан кейин махсум баъзан битта-яримтага ром очиш билан тириклар хизматини ҳам қилиб юрар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Икки кундан кейин араваларда тахта, эшик ва ром, тунука олиб келдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Чўтир хола] Челакда сув олиб чиқиб, дераза ромларини, стол-стулларни ювди. Мирмуҳсин, Умид
-
Бино томи янги шифер билан қопланиб, пол, эшик, ромлар янгидан ўрнатилган. Газетадан
Шакарқамишнинг ачитилган шираси ёки қиёмидан ҳайдаш йўли билан тайёрланадиган кучли спиртли ичимлик.
РОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ром сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар