Izoh.uz сайтида тикан сўзининг изоҳи ва маънолари

тикан

от

1. Ўсимликларнинг, шунингдек, баъзи ҳайвонларнинг ингичка учли, нинасимон аъзоси.

  1. Қизил гул тикани. Янтоқ тикани. Типратикан тикани. Тикан бўлиб оёққа қадалгунча, гул бўлиб кўкракка санчил. Мақол

  2. Воҳид жон-жаҳди билан сиқим-лаган наъматак тиканлари кафтига эмас, юрагига санчилди гўё! Саодат

2. Шундай нарсали (тиканли) ўт-ўсимликлар.

  1. Экувсиз қолган ерларда тиканлар ўсиб ётибди.

3. Нарсаларнинг ўткир тикансимон қис-ми.

  1. Тўсиқ симнинг тикани.

тикан сўзи қатнашган жумлалар:

Кўзга тикан

Кишиларга ёмон кўринган кимса ёки нарса ҳақида.
  1. Халқимизда ажойиб бир мақол бор: Текин еган — кўзга тикан. М. Исмоилий, Бизнинг роман

Тикан бўлмоқ

Ўртада тўсиқ, ғов бўлмоқ.
  1. Унинг [Зайнабнинг] бу ҳоли эрса менинг учун яхши эмас, у яна кўп вақт бизнинг орамизда тикан бўлмоқчи. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Тикан устида ўтирмоқ

айн. Игна устида ўтирмоқ
  1. — Сиполик қилсам-у, тикан устида типирчилаб ўтирсам, бари бир, гап қовушмайди. Ундан кўра дангал гап яхши: мен далага чиқмоқчиман, — деди Парпиев. Й. Шамшаров, Енгиш

Тиканга ағанамоқ (ёки думаламоқ)

Тинчлигини йўқотмоқ, нотинч бўлмоқ, руҳий азоб тортмоқ, қийналмоқ.
  1. Отабек қизга уйланиб қўйгач, бизнинг Ҳомид тиканга ағанаб, орадан Отабек билан Мирзакарим акани кўтариш фикрига тушган. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Одилжон шу кеча тикан устида думалаб чиқди. И. Раҳим, Қўшнилар

Қора тикан

Кишиларга ёмон кўринган салбий шахс ҳақида.
  1. — Йўқ, фақат сиз яхшисиз, — деди Зулайҳо истеҳзо қилиб. — Бошқаларнинг ҳаммаси қора тикан, ҳаммаси сизни кўролмайди! П. Қодиров, Қадрим

Қора тикан туз

айн. Тиканак туз.

ТИКАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TIKAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
11830
Сўзнинг тескари ёзилиши
накит
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
61

тикан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
тикан сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тикан сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+