тик
билан улашинг
1. Игна-ип билан чоклаб уламоқ, бириктирмоқ; шу йўл билан бирор нарса тайёрламоқ.
-
Ярани тикмоқ. Қопнинг оғзини тикмоқ: Қалпоқ тикмоқ. Этик тикмоқ.
-
Даҳлизда Ҳасанали узилган от ас-бобларини улаб тикар эди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Дилбар ҳам сизга атаб бир чиройли рўмолча тикди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Фотима опа ҳар хил қийқиндилардан олиб, қўғирчоққа кўйлакча тикиб берди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Ўрнатмоқ, қадамоқ; қурмоқ.
-
Байроқ тикмоқ.
-
Уларда иморат-бино йўқ эди, ҳаммаси ўтов тикиб ўтиришар эди. Бўтакўз
-
майсалар устига чодир тика бошлашди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Экмоқ, қадамоқ.
-
Ерга уруғ тикмоқ. Чигирткалар экин ер, экмай-тикмай, текин ер. Мақол
-
Кун исиши билан ариқлар қуриган. Мўл ҳосил ундирмоқ ниятида экин тиккан деҳқон бор сувни, олтин тортгандай, мисқоллаб сарфлайди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
4. Болалар ўйинида: ганакни маълум тартибда териб қўймоқ, жойламоқ.
-
Иккитадан ёнғоқ тикмоқ.
5. Қиморда: ўйинга пул ёки бошқа нарса қўймоқ.
-
Отаси ўлиб, катта меросга эга бўлган бойваччаларнинг кўпи пул тикиб, хўроз уриштириб роҳатланар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Бой беради-ю, ўзи ютмагунча ўйинни тўхтатмайди, ҳеч нарсаси қолмаганда, бутун аъзоларини битта-битта тикаверади, қўли, бурни борингки, занжирлаб ташланг, бари бир ўйнайди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
6. Турли ўйин ва мусобақаларда: ғолиблар учун, ютуқ сифатида бирор нарса атамоқ, ўртага қўймоқ.
-
Мен ҳаммаларингнинг гувоҳликларингда мусобақага бир қўй тикаман. Н. Сафаров, Дон
7. кўчма Баъзи сўзлар билан бирикиб, шу сўз ифодалаган нарсани (бирор шахс ёки нарса учун) бахшида этиш маъносини билдиради.
-
Ҳамроҳларим ўз жонини тикиб бўлса-да, ғалабани таъмин этдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мен бутун дунёмни Раҳмонқулга тикканман Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шундай яхши кунлар келиши учун курашган, чўлни бўстон қилишга ҳаётини тиккан одамларни эъзозлаймиз. Ўзбекистон қўриқлари
ТИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар