сағир
билан улашинг
1. Ҳали вояга етмаган етим бола.
-
Сағир ҳаққига тегиб бўлмас. Сағирнинг ҳақи — сопқоннинг ўқи. Мақол
-
— Десангиз, Ойнахон, ўзи [Маъмуржон] бир сағир бола, ҳеч кими йўқ, — деди меҳмон хотин. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
-
Душман кўрсанг, қўймай издан қувлагин, Сағир кўрсанг, анинг кўнглин овлагин. Эрали ва Шерали
-
Мадамин шовқин солди: — Худойқул менинг жигарим, аммамдан қолган сағир. Етти ёшидан боқиб одам қилдим. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Ёш бола, кичкина бола.
-
Маҳалла бу ҳангомадан уйғониб, Эшигига келди сағир-у кабир. Муқимий
САҒИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAG‘IR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сағир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing