сайёр
билан улашинг
1. Бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриб хизмат қиладиган.
-
Сайёр кўргазма. Сайёр устахона. Сайёр кино.
2. Доимий жойдан бошқа ерга бориб ўтказиладиган, уюштириладиган.
-
Суднинг сайёр мажлиси. Сайёр илмий сессия.
3. Муқим турар жойидан бошқа жойларда кезиб юриб, иш олиб борувчи.
-
Сайёр мухбир.
-
Унда-бунда сайёр атторларнинг ип кетди, игна кетди каби қичқириқлари шаҳар шовқинига мадад бериб туради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. эскирган, китобий, айнан Сайёҳ.
-
Носирбой ҳам бўш келмайди: — Мен! Номим Носир сайёри Самарқандий. А. Қодирий, Обид кетмон
5. Сайёр (эркаклар исми).
САЙЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сайёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар