сазо
билан улашинг
1. Қилмишига яраша оладиган танбеҳ, таъзир, дашном.
-
Деворлар ҳам менга сазо бераётгандек қизардим, ҳеч қаёққа қарай олмадим. Ойдин, Ҳикоялар
2. Оний истак; интилиш; раъй, шахт.
-
Йигитнинг сазоси сингунча, шайтоннинг бўйни узилсин. Мақол
сазо сўзи қатнашган жумлалар:
Сазосини (ёки сазасини) қайтармоқ (ёки ўлдирмоқ, ерда қолдирмоқ)
-
Инсоф керак, Асадвой! Қариянинг сазосини ўлдириш яхшимас, оппоқ соқолини ҳурмат қилиш керак. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
Қурбон ота унинг суҳбатини хушламаса ҳам, одамнинг юзи иссиқ, ҳамсафар бўлиш тўғрисидаги сазосини ўлдирмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
шева Садо, товуш, овоз.
-
Хотинидан сазо чиқмагач, Соҳиб қори қўлидаги сарполарни Холиданинг бошидан ошириб, ичкарига отди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
САЗО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAZO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сазо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар