сачра
билан улашинг
1. Парчаланиб отилмоқ; сочилмоқ. Балчиққа кесак отма, юзингга сачрайди. Мақол.
-
Машина ўтганда, лой, сув сачрайвериб, деворлар шалтоқ бўлиб кетган. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Отларнинг тақаси тош йўлга урилганидан, гоҳо учқунлар сачрарди. Шарқ юлдузи
-
Ой чиқди. Сербулут осмон худди сиёҳ сачраган зангори кўйлакка ўхшарди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Ирғимоқ, сакрамоқ.
-
Тўғонбек тоқати тоқ бўлиб, сачраб ўрнидан турди. Ойбек, Навоий
3. Боши ёки гавдасини кескин ҳаракатлантирмоқ.
-
Отабек сачраб, Кумушга юз ўгирди: — Бу ўртага Зайнабни келтириб нимага тиқасиз энди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Гавҳар, электр токи теггандай сачраб, унинг қучоғидан чиқди. П. Қодиров, Уч илдиз
4. кўчма Қаттиқ-қаттиқ гапирмоқ, тўсатдан ўшқириб, ғазаб билан танбеҳ бермоқ.
-
Унинг [онасининг] сачрайдиган, болаларига бақирадиган одати йўқ эди. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
САЧРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SACHRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сачра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар