сакра
билан улашинг
1. Бутун гавдани ирғитиб, кескин ҳаракат қилмоқ, пастга, юқорига ёки бир неча қадам нарига ўзини отмоқ.
-
Рустам томоша қилиб турган қизлар ораси-да биттаси чинқириб, осмонга сакраганини, кула-кула қарсак чалганини кўрди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Аёл сакраб пастга тушди-да, сумкасини ковлаб, пул қидира бошлади. С. Аҳмад, Уфқ
2. Урилиб қайтмоқ, ирғимоқ, сапчимоқ.
-
Бола коптокни ерга бир урган эди, копток том бўйи сакради.
-
Қуёшда олтинланиб, тошдан тошга сакраган сувларнинг шовқинини сезди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. кўчма Жойдан жойга ўтмоқ, кўчмоқ.
-
Читтак шохдан шохга сакраб, тўғри ҳам эмас, эгри ҳам эмас калтак изласа, Набигул заводдан заводга сакраб, нима излайди, дейсиз-да? А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
4. кўчма Навбатдагига тўхталмай, кейингисига ўтмоқ.
-
Биз, ўтган 51-фаслда Анвар билан Раънони Султоналининг дарвозасида қўйиб, 52-фаслга сакраган эдик. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
5. кўчма Кўтарилиб-тушиб турмоқ (нарх-наво ҳақида).
-
[Мирзакаримбой:] Шундай бўлиши керак. Нарх-наво ҳар кўпи сакраб турибди. Ойбек, Танланган асарлар
сакра сўзи қатнашган жумлалар:
Булутга (ёки кўкка) сакрайдиган
-
Халқ бундай отларни, булутга сакрайдиган от, дейди.
Ерга урсанг, кўкка сакрайди
Юз газ (нари) сакрамоқ
-
Иш талаб қилсанг, ҳуркиб, юз газ сакрайсиз. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
(Ўрнидан) сакраб турмоқ
-
Бобур ўрнидан сакраб турди, такрор эшитилган аламли йиғидан эти жунжикиб, бувисининг хонасига қараб югурди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Чароснинг даҳшатдан кўзлари олайиб, сакраб туриб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
САКРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAKRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сакра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САКРА сўзига берилган маънолар
сакра сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар