саржин
билан улашинг
1. Уч газга (аршинга) тенг узунлик ўлчови (2,13 га тенг).
-
Икки саржин девор.
-
Йигитали бундоқ қараса, ҳозир кўприкнинг ўша ерида турган экан. Ўн-ўн беш саржинча пастда ҳайқириб сув оқмоқда. Д. Нурий, Осмон устуни
2. Бўйи уч газ, баландлиги бир ярим газ қилиб маълум тартибда терилган палён ўтин; шу миқдордаги палён ўтин ўлчови.
-
Ўрмонжон Абдусамад қори билан тил бириктириб, икки юз йигирма беш саржин ўтин сотган ва пулини иккови бўлишиб олган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. сўзлашув тили Арралаб, ёриб тайёрланган ўтин.
-
Нурилло бир қучоқ саржинни ўчоқ олдига тарақлатиб ташлади. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Темир печкада тол саржини чирсиллаб ёнар эди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
САРЖИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARJIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саржин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар