шакар
билан улашинг
1. Лавлаги ёки шакарқамиш ўсимлигидан саноат йўли билан олинадиган оқ-сарғиш рангли қумсимон ширинлик.
-
Шакар сепилган қатлама. Ширин сўз шакардан ширин. Мақол
-
Ҳолва ясамоққа шакар керакдир. Безак ишламоққа заргар керакдир. Ё, Мирзо
2. кўчма Ширин, мазали, тотли.
-
Шакар қовун.
3. кўчма Кишига ёқадиган, ёқимли.
-
Тили шакар қиз.
-
Тополмайин юрур ёрнинг ўзини, Тўтиё қилади шакар сўзини. Ширин билан Шакар
4. Шакар (хотин-қизлар исми).
шакар сўзи қатнашган жумлалар:
Тил учида шакар бермоқ
-
Кетма, ёрим, кетма, жоним берайин, Тилимни учида шакар берайин. Қўшиқлар
-
Соҳиб қори, ўз таъбири билан айтганда, илонга ҳам тилининг учида шакар берадиган киши. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Тилингга шакар
Шакар қоп
-
[Қудратнинг] Бошида моғор, эски дўппи, олдида шакар қопдан тикилган фартук бадани қўлидаги темирдай мустаҳкам. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Шакари оғзингизда
ШАКАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAKAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шакар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар