шивирла
билан улашинг
1. Жуда паст овоз билан, шивир-шивир қилиб гапирмоқ, пичирламоқ.
-
Қулоққа шивирламоқ. Шивирлаб гапирмоқ.
-
Мингбоши бир оздан сўнг: — Агар бирор жойда ғинг десанг, ўзингдан кўравер, йигит! — деб шивирлабди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Моҳира ойим қизи Хушрўйнинг қулоғига нимадир шивирлаб, кулиб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Шивир-шивир товуш чиқармоқ (
-
Сув шивирлаб оқмоқда.
-
Майин ел шивирлаб бошингдан эсса, Рўмолинг пириллаб ўйнаб кетади. Уйғун
-
Зокир япроқлари баландда мулойим шивирлаб турган оқ те-ракларга қаради. П. Қодиров, Уч илдиз
ШИВИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIVIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шивирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар