шукуҳ
билан улашинг
китобий Тантана; улуғворлик; салобат.
-
Ҳар бир жойда байрам шукуҳи.
-
Моҳира пазанда, чаққон, саранжомли, режали келин эди. Унинг қутлуғ қадами билан Исоқ ота вақтидаги оиласининг эски шукуҳи қайтиб келгандай бўлди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Ўттиз икки баҳор ўтди гулга кўмиб ўлкани, Ҳар бирида минг баҳорнинг шукуҳи бор, ҳусни бор. Уйғун
-
Кўз илғамас уфқ ҳам дала-қир ҳам бугун[. Латофатнинг] назарида тамоман ўзга шукуҳ, ўзгача бир нафосат кашф этгандек эди. С. Кароматов, Ҳижрон
ШУКУҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHUKUH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шукуҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар