сўфи
билан улашинг
1. Масжидда азон айтувчи киши; муаззин.
-
Бутоқда хўроз қичқирар, Мезанада — сўфи. Мақол
-
Мана бугун Султонбой қишлоқ сўфиси азон айтмасдан ўрнидан туриб, томга қамиш босаётибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Лектўр [лектор] сўфи азон айтгандай қилиб гапираркан. Ёшлик
-
Қўқоннинг эски шаҳарига қарашли бир масжидда бир сўфи бўларкан. Газетадан
2. кўчма Содда, гўл, художўй одам.
-
— Вой, отаси тушкур-ей, — деди кула-кула Муса, — мен сизни сўфи, бундай ишларга эътибор қилмайди, деб юрсам, сизда гап кўп экан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Уч-тўрт хотинли бойларнинг, айниқса, чорбозорчи савдогарларнинг беш-олтилаб хотинлари эрларини кутиб, сўфи бўлиб ўтиришади дейсизми? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
сўфи сўзи қатнашган жумлалар:
Сўфи азон айтмасдан
-
[Аёл] Сўфи азон айтмасдан уйғониб, нон ёпди, мол-ҳолга қаради. Ёшлик
СЎФИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘FI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан СЎФИ сўзига берилган маънолар
сўфи сўзига янги изоҳ қўшинг
сўфи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing