сўнг
билан улашинг
1. от. Охир, пировард, ниҳоя.
-
Асарнинг боши ва сўнги. Зўрликнинг сўнги — хўрлик. Мақол
-
[Кумуш] Сўзининг сўнгини айтолмади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қушбеги мактубнинг сўнгроғига келиб тўхтади-да, чақирди: — Пирмат, Пирмат! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Дейдилар, фазонинг чегараси йўқ, Миллиард юлдузларнинг сўнги ҳам фазо. А. Орипов, Йиллар армони
2. сифатдош Охирги, сўнгги.
-
Сўнг дафъа. Сўнг бор.
3. равиш Кейин, сўнгра.
-
Сўнг дарди енгиллашдими, қадамлари илдамлашди. Шарқ юлдузи
-
Сўзимиз тамом бўлсин, сўнг боражакман. С. Сиёев, Ёруғлик
4. кўм. (чиқиш келишиги билан) Бир нимадан кейин.
-
Бир оздан сўнг.
-
Саломдан сўнг Аҳмад тўғри муддаога ўтди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Устод бир неча сониялик мулоҳазалардан сўнг қатъият ила олдинга юриб, ипни ушлади. Фан ва турмуш
сўнг сўзи қатнашган жумлалар:
Сўнг сўз
СЎНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘NG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўнг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар