сўри
билан улашинг
1. Ток, қовоқ ва шу кабилар чирмашувчи ўсимликларни ўстириш, кўтариб қўйиш учун шийпон шаклида, тик ёки қия қилиб кўтарилган мослама, қурилма.
-
Токларни сўрига олмоқ.
-
Токни сўрида ўстириш усули халқ тажрибаси асосида вужудга келган. ЎзМE
2. Нарса қўйиш, ёйиш учун қурилган, тўрт оёққа ўрнатилган тахта супа.
-
Инкубаторлар учун жой тайёрлаш, пиллахоналарни ремонт қилиш, ёқилғи жамғариш, биноларни дезинфекциялаш, сўкчаклар ва сўрилар ҳозирлаш ишлари авж олиб кетди. Газетадан
3. шева Катта тахта каравот.
-
Ҳали барг ёз-май, безрайиб турган икки туп сада тагидаги чойхона сўриларида одам кўп. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Шийпоннинг сўриси битди-ю, томи ёпиқсиз қолди. Шарқ юлдузи
-
Искандар эса беихтиёр сўри панжарасига оғир суяниб, ўзи сезмаган ҳолда, тоғ ағдарган одамдек чуқур тинолди. М. Мансуров, Ёмби
СЎРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘RI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар