сўроқ
билан улашинг
1. Савол, сўров.
-
Сўроқ бермоқ. Сўроқ оҳанги. Сўроқ гап.
-
Кечир, Зайнаб, ожиздир Омон, Бу сўроғинг жон ўртар ёмон. Ҳ. Олимжон, Танланган асарлар
-
Нега?, дейсан, тушунмайсан, ўз сўроғингнинг Жавобини юрагингдан тинглаб кўрасан. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
2. ҳуқуқ Шахсдан кўрсатув ва тушунтирув олиш воситаси.
-
Сўроқ бермоқ. Сўроқ қилмоқ.
-
Сўроқ вақтида қийноққа солиш, зўравонлик, шафқатсизлик ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этиш жиноят ҳисобланади. ЎзМE
3. айнан Сўров 4.
-
Ахир, улар сайловчи халқ-да! Уларнинг сўроғига, талабига тўла жавоб бериш керак-да. Ойдин, Садағанг бўлай, командир.
сўроқ сўзи қатнашган жумлалар:
Сўроқ белгиси
СЎРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘ROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар