сўрғич
билан улашинг
1. Эмизикли болалар эмчак ўрнида сўрадиган резина буюм; эмизик.
-
Турсун Тўраевичнинг ҳали-вери гапдан тийилишига кўзи етмаган хотин қўлидаги боласини ён тарафдаги стулга ўтқазди-ю, оғзига сўрғичини бериб, жаҳл билан ўрнидан турди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Искандар елиннинг сўрғичдек учларидан тиз-тиз чўзилиб туша-ётган сутга ҳайрат билан тикилиб қолди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. анат. Тери ва шиллиқпарда сиртидаги сезгир дўмбоқчалар.
-
Тилни текширган чоғ-да тил сўрғичларига ҳам диққат билан қараш лозим. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
-
[Сўрувчиларнинг] Оғиз сўрғичи гавдасининг учида, унинг тубида оғиз тешиги жойлашган. ЎзМE
3. бот. Чирмашиб ўсадиган паразит ўсимликнинг туксимон ўсимталари.
4. сўзлашув тили Сурғуч.
-
Хизматкорлар кўзаларнинг оғзига сўрғич суриб, қатронга юмалатиб юборишди. М. М. Дўст, Галатепага қайтиш
-
Бу — вокзалнинг почта омбори бўлса эҳтимол, эски яшиклардан сўрғич, елим, сирач, мумланган каноп ҳиди келиб турибди. Ёшлик
СЎРҒИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘RG‘ICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўрғич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing