сўй
билан улашинг
1. Бўғзига тиғ тортиб ўлдирмоқ, бўғизламоқ.
-
Қўй сўймоқ.
-
Товуқ сўймоқ. Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин. Мақол
-
Латифжон: Хўп бўлади, додхоҳ Бўрдоқини сўйишга қассобни чақирайми? Ҳамза, Танланган асарлар
-
[Ҳожи:] Қудаларингни нима билан кутишни бўлса, ўзинг биласан: туя сўйиб чарлаганингда ҳам, келмайдирган кишилар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Кесмоқ, бўлакламоқ, кесиб-кесиб қўймоқ. (асосан, қовун, тарвуз, анор ва шу кабилар ҳақида).
-
Қовун сўймоқ.
-
Камолиддин махдум нонни ушатиб, патнусдаги анорни олди-ю, авайлаб сўя бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Рўзи полвон ҳандалакни эпчиллик билан сўйиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
сўй сўзи қатнашган жумлалар:
Пичоқсиз (ёки тиғсиз) сўймоқ
-
Инсофсизлар, мени тиғсиз сўйдиларинг. Шарқ юлдузи
Ўтмас пичоқ билан сўймоқ
сўзлашув тили Севмоқ, суймоқ, яхши кўрмоқ.
-
Тенг еганни тангри сўйибди. Мақол
-
Икковинг ҳам созандасан, Ота сўйган дўзандасан. Юсуф ва Аҳмад
СЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар