сўйла
билан улашинг
1. Сўзламоқ.
-
Аввал ўйла, кейин сўйла. Мақол
-
Шунчалар билимдон сиёқингиз бор, Минг ўйлаб, бир сўйлар ўқитувчи ҳам. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Шивирлаб сўйлайлик Ватан ҳақида Узоқ қиш туни Оқ тонгни уйғотган эртакка ўхшаб. А. Шер, Қадимги куй
2. айнан Сўзламоқ 3.
-
Ва кўмилиб куз боғларига, Афсоналар сўйлар Самарқанд Қадим ўзбек қишлоқларига. Х. Даврон, Қақнус
-
Жайрон ҳасратида йўл кечар овчи, Ошиқнинг дардини сўйлар ғазал, тор. Миртемир, Асарлар
СЎЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SO‘YLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сўйла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар