стрелка
билан улашинг
1. Турли ўлчов ва назорат асбобларида: ўз ўқи атрофида айланиб, ўлчанаётган нарса миқдорини кўрсатувчи ингичка учли, камбар найза.
-
Соат стрелкаси. Манометр стрелкаси.
-
Очилнинг ҳислари ҳаракатдаги пўлатлар орасига тушиб қолган магнит стрелкасидай титраб, у ёқадан бу ёққа бориб келар эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
[Ҳайдовчи] Газни шундай қаттиқ босдики, кўз очиб-юмгунча спидометр стрелкаси “100“ дан ўтиб, 120 га яқинлашиб қолди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
2. Шу шаклдаги чизиқ ёки белги.
-
Йўл кўрсатувчи стрелка,
-
Хаританинг ҳар хил жойларига рангдор қаламлар билан белгилар, стрелкалар, рақамлар қўйилган эди. М. Муҳамедов, Одерга
3. т. й. Темир йўлларда бир изни иккинчи изга улаш, ҳаракатдаги составни бир йўлдан иккинчи йўлга ўтказиш учун хизмат қиладиган мослама.
-
Трамвай стрелкаси. Стрелкани бир издан иккинчи изга ўтказмоқ.
СТРЕЛКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
STRELKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
стрелка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар