сулола
билан улашинг
1. Бир авлоддан тарқалиб, ворислик, валиаҳдлик ҳуқуқига асосан бирин-кетин тахтга ўтирган подшоҳлар, амирлар, хонлар ва шу кабилар; династия.
-
Сомонийлар сулоласи. Ғазнавийлар сулоласи.
-
Бадиуззамон, Темур сулоласига мансуб бир кўп шоҳлар, шаҳзодалар каби, шеърдан завқланар, ўзи ҳам гоҳо-гоҳо бирор нарса ёзиб қўярди. Ойбек, Навоий
2. Иш-фаолият анъаналарини, маҳорат сирларини давом эттирувчи авлод, насл.
-
Ҳиндистон кинематографиясининг довруғига довруқ қўшаётган санъаткорлар орасида Капурлар сулоласи алоҳида ажралиб туради. Газетадан
-
Унга [Тошпўлат отага] қарилик йўл бермади. Лекин фарзандининг фожиаси Ғозибой дарбозлар сулоласини давом этишдан тўхтатди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
СУЛОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SULOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сулола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар