султон
билан улашинг
1. Мусулмон давлатларида амир, хон, шоҳлар унвони.
-
Киши юртида султон бўлгунча, ўз юртингда ултон бўл. Мақол
-
Бу чоққача қанча замонлар ўтди, Қанча подшо, амир ҳам хонлар ўтди, Йўқ-юқа камбағал билан иши йўқ Ўз кайфини суриб султонлар ўтди. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Жаҳон-да энг кўп сармояга эга бўлган Бруней султони 1788 хонадан иборат бўлган саройда яшайди. Фан ва турмуш
2. кўчма Ўзгалар ичида энг олдингиси, сараси; шоҳи.
-
Сабо, арзимни еткур, моҳи тобон бир келиб кетсун. Тамоми ҳусн элининг шоҳи — султон бир келиб кетсун. Ҳамза
-
Ман сизни биламан, олийжаноб, ҳар қандай майда гаплардан устун турадиган, кек сақламайдиган йигитсиз. Йигитларнинг султонисиз. С. Нуров, Нарвон
-
Жавоҳирлар султони — олмос фақатгина зеб-у зийнат бўлибгина қолмасдан, балки забардаст ҳамда нозик техника маҳсулоти ҳисобланади. Газетадан
3. Султон (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
СУЛТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SULTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
султон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар