сумалак
билан улашинг
Қорнинг эриб оқиб, қайта музлаши натижасида ҳосил бўлган найсимон, чўзинчоқ муз.
-
Ўнг томонда шоҳи пардадек осилиб турган япалоқ, лентасимон сумалаклар ҳам жуда чиройли эди. А. Кўчи-мов, Ҳалқа
-
Ер, томлар қор. Тарновларда сумалаклар осилган. Изғирин юзни ялайди. С. Нуров, Нарвон
Ундириб янчилган буғдой, ун ва ёғ аралашмасидан тайёрланадиган, сервитамин, хушхўр ҳолвайтарсимон овқат (одатда баҳор кезлари аёллар ўртасида халфана асосида пиширилади).
-
Бу кеча — гулгун кеча, Ўчоқда ўт тонггача, Ким пиширса сумалак, Яшасин — эй минггача! А. Суюн, Олис тонглар
-
Дошқозонда қайнар сумалак, Онахонлар тонгни пойлайди. Саодат
-
Бинобарин, сумалак йилда бир мартагина тайёрлаш мумкин бўлган ноёб таомдир. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
СУМАЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUMALAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сумалак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар