табиат
билан улашинг
1. Бутун мавжудотни ўз ичига олган олам, борлиқ.
-
Табиат зап қизиқ нарса-да. Унда ҳамма нарса мавжуд, ҳамма нарсанинг ўз ўрни, ўз мавқейи бор. Н. Фозилов, Дийдор
-
Табиатнинг ҳеч кимга бўйсунмайдиган, бировдан рухсат ҳам сўраб ўтирмайдиган қонунлари бор. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кузда табиатнинг жонли ва фаол вакили — одам организми ҳам тиниқади. Газетадан
2. Инсоният ва ҳайвонотдан ўзга олам.
-
Табиат билан одам боласи қиёсланса, бир-бирига ўхшаши ақлни ҳайратга солади. Газетадан
-
Кетди қирдан турна ҳам, Бўшаб қолди табиат А. Орипов, Юртим шамоли
-
Табиатда учрайдиган минералларнинг баъзилари саноат аҳамиятига эга. Газетадан
3. Ўт-ўлан, ўсимлик ва бошқалар нарсалар банд этган теварак-атроф, қир-адир, ўрмон ва шу кабилар.
-
Отабек табиатнинг шу кўркам ва латиф кўринишига мафтун бўлиб, бир оз ётгандан кейин, Ул ҳам бўлса эди, деб ўйлади ва узоқ тин олиб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Табиат сокин, уфқ жимирлайди А. Мухтор, Чинор
-
Табиат ўз тилида роз айтиб шивирлар экан, йигит бундан ўз қувончининг мадҳини ўқирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кечаги чангбости ёмғир табиатга ҳусн бериб кетганидек, одамларнинг ҳам баҳридилини очиб юборди. Н. Фозилов, Дийдор
4. Ер сатҳининг маълум бир жиҳатини акс эттирувчи белги, хусусият ёки ҳолати.
-
Бу ернинг гўзал табиати ва зилол сув манбалари одамларга ором бағишлайди. Газетадан
-
Бобурномани варақлар экансиз табиат манзаралари чизилган лавҳаларга дуч келасиз. Фан ва турмуш
5. Инсон руҳиятига хос асосий, турғун хусусиятлар мажмуи; характер, феъл.
-
— Ўзи жуда оғир ва ақлли йигит, бунинг устига қизиқ табиати ҳам бор, — деди Уста Олим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У [Вали ака] табиатининг оғирлигига қарамай, ўрнидан сапчиб туриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мирзакаримбойнинг қизи Нуринисонинг табиатида енгиллик билан макр устун турар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Доим захда ўтириб ишлаганимданми ёки ўзимнинг табиатимда заифлик борми — ишқилиб, кўп вақтдан бери бедармон тортиб юрибман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. кўчма Нарсага хос бирор белги, хусусият.
-
Планеталарнинг физик табиати.
-
Туркий тилларда чўзиқ унлиларнинг табиати кўпдан мутахассисларнинг диққатини жалб қилиб келади. ЎТА
7. Кайфият, руҳий ҳолат.
-
Тожибойнинг Гулсумга жазманлиги тўғрисидаги гаплар эсига тушиб, табиати бир оз хира бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Аҳмад ўз хонасига кирса, Толиб ака йўқ экан. Унинг табиати равшан эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
8. Дид, фаросат.
-
Табиати нозик одам. У одамнинг табиатини қарангки
9. Яратувчи, ато этувчи, бошқарувчи илоҳий куч-қудрат тимсоли.
-
Табиат бу диёрга шундай сеҳрли куч ато этганки, унинг туп-роғида ҳар қандай ўсимлик баҳра олади. Газетадан
-
Аслида тупроқни одил табиат Тақсим айлаган-ку ер юзига тенг. А. Орипов, Йиллар армони
табиат сўзи қатнашган жумлалар:
Паст табиат
-
[Қодирқул:] Бу бойнинг табиати шунақа пастми? Ҳамза, Бой ила хизматчи
Сўфи табиат
-
Томма-том қочиб кетаётганимни баъзи уйқуси зийрак, сўфи табиат қари-қартанглар ҳам кўриб қолган эдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола
Табиати кўтармайди (ёки тортмайди)
Тўқим табиат
ТАБИАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TABIAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
табиат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар