табиий
билан улашинг
1. зид. Табиатнинг ўзида мавжуд бўлган, инсон таъсири бўлмаган; сунъий.
-
Табиий бойликлар. Табиий шароит. Табиий газ.
-
Туз табиий конлардан ва шўр сувлардан олиниши маълум. Фан ва турмуш
-
Унинг фикрича, сунъий шохлатилган ғўзанинг юзта сунъий кўсагидан кўра шохлатилмаган ғўзанинг ўнта табиий кўсаги афзалроқ — оғир ва пахтасининг толаси узун бўлиши керак эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Иссиқкўл соҳилларини табиий шифобахш маскан, дея бежиз айтишмайди. Газетадан
2. Табиатнинг ўз асл ҳолати, қонун-қоидалари билан боғлиқ бўлган, боғлиқ ҳолда юз берадиган.
-
Табиий танланиш. Табиий ўзгаришлар.
-
Бобурнома ни варақлар экансиз, ўрни-ўрни билан табиат манзаралари чизилган лавҳаларга, табиий ҳодисалар тасвирига дуч келасиз. Фан ва турмуш
-
Бу табиий офат [эр қимирлаши) кишиларнинг иродаси мустаҳкам, бир-бирига мададкор эканлигини яна бир бор исботлади. Газетадан
3. Аслида (яратилишида) бор бўлган, туғма.
-
Лабидаги табиий холи ўзига ярашган.
-
Табиий ҳолати бузилмаган тупроқнинг унумдорлиги тупроқнинг табиий унумдорлиги деб аталади. Фан ва турмуш
4. кесим взф. Одатга, мантиққа тўғри (келадиган), бўладиган ҳол.
-
Янги йил арафаси-да ҳар бир қалбда энг дилбар орзулар ошиб-тошади, бу — табиий. Саодат
-
Катта иш бажараётганда, одам майда-чуйда камчиликларга йўл қўйиши табиий. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Киши оғир дамларда қадрдон дўстларини ёдга олар экан, юртини қўмсаши табиий. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
5. модал сўз Албатта, ўз-ўзидан, шубҳасиз, аниқ.
-
Табиий, Хушрўйнинг феълини яхши билган ота-она унинг раъйини олмасдан туриб, бир иш қилмоқдан қўрқардилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сўзамол, бадавлат қари тоғанинг бирдан кўз юмиб, сукутга ботишининг сабабини, табиий, Йўлчи тушунмади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кеч. Табиий, бу чоғ кишилар ором оғушида. Н. Сафаров, Оловли излар
табиий сўзи қатнашган жумлалар:
Табиий фанлар
-
Нега ўрта асрларда табиий фанлар жаҳонни ҳайратга соларли даражада тараққий этиб, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино каби алломалар етишиб чиқди? С. Кароматов, Олтин қум
ТАБИИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TABIIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
табиий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар