талаб
билан улашинг
1. Қатъият билан қилинган сўров, илтимос.
-
Лекин нима қилсин, раҳбарнинг буйруғи, талаби. Ҳ. Шамс, Душман
-
Замира кўпчиликнинг талаби билан ўрнидан турар экан, қизил атлас кўйлагининг ранги юзига ургандай, қип-қизариб кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Бажарилиши, бўлиши шарт ва тақозо этиладиган нарса (нарсалар).
-
Олий ўқув юртига кириш талаблари. Стандарт талабларига жавоб бермоқ.
-
Бироқ жангнинг энг масъулиятли пайтида устав талабини бажариш имкони бўлмади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Мантиқ талаби шу эрур, шоҳим. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Эҳтиёж, истак.
-
Унинг талаби катта. Маданий молларга талаб кучаймоқда.
-
Ҳозирча у бу ҳужжат билан мамлакат талабини қондиришга — маориф фронтига боради П. Турсун, Ўқитувчи
4. иқт. Харидор, истеъмолчининг бозор-да муайян товарларни, неъматларни сотиб олиш истаги.
-
Муайян товарга ёки товарлар тўпламига барча харидорлар билдирган талаб йиғиндиси бозор талаби дейилади. ЎзМE
5. сўзлашув тили Талабгор, хоҳловчи.
-
Талаб борми?У билан курашишга талаб чиқмади.
-
Кулич келиб ялаб-ялаб, Икки ёв урушга талаб. Ширин билан Шакар
6. сифатдош Отларга бирикиб, ўша отдан англашилган нарсани истайдиган, унга муҳтож, талабгор маъносини билдиради (Бундай бирикмаларнинг аксарияти қўшма сўзга айланган).
-
Сув талаб экинлар. Изоҳ талаб ибора. Чопиқ талаб ғўзалар.
-
Ўктамнинг қовжироқ лаблари чойталаб эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Чунончи, Алпомиш, Манас —умр бўйи тирноқ кўрмай, фарзанд талаб бўлиб юрган чол ва кампирнинг ўғиллари. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
талаб сўзи қатнашган жумлалар:
Талаб қилмоқ (ёки этмоқ)
-
кекирикка ҳам пора талаб қиладиган нафси наҳангларнинг куни битди. Муштум
-
Замиранинг қотилларига ўлим жазоси берилишини талаб қиламан! С. Зуннунова, Гулхан;
-
Шайбонийхон бугун қўлламоқчи бўлган усул яшин тезлигида ҳаракатланишни талаб қилади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Халқ ҳаётини ғоятда теран тасвирлай билиш муаллифдан катта истеъдод талаб этади. Газетадан
-
Суянган фарзандим, сен Ёдгоржоним, Болам, талаб қилма Аймоқ юртига. Ёдгор
ТАЛАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар