талабчан
билан улашинг
1. Бажариш, амалга оширишни қатъий туриб талаб қилувчи, бу йўл-да оғишмайдиган.
-
У деканнинг иш юзасидан ҳар қандай яқинликни йиғиштириб қўйишини, талабчан, қаттиққўллигини, ҳеч кимни аяб ўтирмаслигини яхши биларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ўртоқ Раҳимжонов ўз касбига муҳаббат билан қарайдиган, масъулиятни ҳис қиладиган, талабчан агрономдир. Газетадан
2. Юксак талаблар қўювчи, юқори даражани кўзлаб фаолият кўрсатишни талаб қилувчи.
-
Расмнинг тагига: Ўжар шогирддан талабчан устозга деб ёзилган. Гулдаста
-
Талабчан, меҳнаткаш шоир Ҳамид Олимжон қисқа умри ичида жуда катта маданий мерос қолдирди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Талаб жиҳатдан ва баҳолаш савияси юқори.
-
Талабчан китобхонлар.
-
Бир йилнинг тўққиз куни фильми талабчан томошабинларимизнинг юксак дидига мосдир. Газетадан
-
Ҳа, йилдан йилга иш салмоғи ортиб боряпти, одамлар эса талабчан бўлиб кетишяпти. Муштум
4. кўчма Кўп талаб қиладиган.
-
Бодринг иссиқсевар, ёруғсевар ва намга талабчан ўсимлик. Фан ва турмуш
ТАЛАБЧАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALABCHAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талабчан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар