тала
билан улашинг
1. Зўрлик билан ёпирилиб тортиб олмоқ, олиб қўймоқ.
-
Қўқонни талаб, бизнинг устимизга қўшин тортиб келаётган Султон Аҳмад мирзо эса бизнинг подшомиз билан бир отадан бўлган оға-инилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Талашиб-тортишиб харид қилмоқ.
-
Янги китобни бирпасда талаб кетишди.
3. Кўп бўлиб, биргалашиб ташланмоқ, ёпишмоқ.
-
Арилар таламоқ.
-
Болалар бараварига Раҳимни талай бошлашди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
4. Киши ёки нарсага давомли (такрор-такрор) ҳужум қилмоқ, шу тарзда юлиб-юлқимоқ.
-
Ҳув анави ялангликка қаранглар! Унда одамзод суяги ётибди. Бечорани қашқир талаган бўлса керак. Мирмуҳсин, Меъмор
5. кўчма с. т. Қаттиқ уришиб бермоқ, юлиб-юлқиб ёпишмоқ.
-
Кичкина бир қизчадан дакки еган аёл Эргашойни талаб берди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
6. кўчма с. т. Таталамоқ, тирнамоқ, ғаш қилмоқ.
-
[Алишернинг] Кўнглини шубҳа, ғазаб, пушаймон ҳислари талар эди. М. Осим, Зулмат ичра нур
тала сўзи қатнашган жумлалар:
Ичини ит (ёки ари) таламоқ
-
Ҳамма ўз иши билан банд. Биргина Низомжоннинггина ичини ари талаяпти. С. Аҳмад, Уфқ
ТАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар