талмовсира
билан улашинг
1. Довдирамоқ, ўзини йўқотиб қўймоқ.
-
Сабогул бу саволларнинг биронтасига жавоб тополмас, талмовсирар, нажот йўлини излаб, кўз ёшига зўр берарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ёдгор ўзи ҳақидаги ҳукмни ўзи ўқиган маҳбус каби талмовсираб қолган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Атайлаб ўзини шундай ҳолатга солмоқ, шундай ҳолатда тутмоқ.
-
Ўрталаридаги сирдан дастурхончининг хабардорлигидан ҳайрон бўлди, ўзини билмасликка олиб талмовсиради. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Чолнинг талмовсираётганини очиқдан-очиқ сезиб турарди у. Мирмуҳсин, Тунги чақмоқлар
ТАЛМОВСИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TALMOVSIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
талмовсира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар