танаффус
билан улашинг
1. Дарс, иш, машғулот ва шу кабилар орасида бериладиган қисқа дам.
-
Ўқувчилар танаффусга чиқди. Танаффус эълон қилмоқ.
-
Бу сукут боксёрларнинг шиддатли раундлари ўртасида нафас ростлашга бериладиган танаффусга ўхшарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Эрталаб қуёш билан баравар туриш, қош қорайгунча иш. Бир маҳал овқатга танаффус. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодисалар ўртасидаги узилиш, тўхташ бўлган вақт.
-
У ашулаларни танаффус қилмай айтарди. Ёшлик
-
Бир оз танаффусдан сўнг программада хоккей ўйини кўрсатила бошланди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
ТАНАФФУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANAFFUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танаффус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар