тана
билан улашинг
1. айнан Тан 1 — 4.
-
Эрта кўклам бўлгани учун, баҳор қуёши таналарга ёғдай ёқади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Бир қилич зарби билан бошини танасидан жудо қилди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Шундан кейин бир оз танаси яйраб, таранг тортилган асаблари бўшашиб, Хайрият! деб қўйди. К. Яшин, Ҳамза
-
Чопиб бордим қошига, Сулайиб ётар танаси, Олти газ нари жойда Вафодорим калласи. Ойсулув
2. Жониворларнинг жисми, жуссаси.
-
Илоннинг қандай сув ичишини камдан-кам кўриш мумкин. У танасини гоҳ шишириб, гоҳ пучайтириб, оғир нафас оларди. Фан ва турмуш
3. Дарахтнинг, ўсимликнинг таг, поя қисми.
-
Ҳовузнинг тўрт томонида йўғон-йўғон қайрағочлар, таналари қулочга сиғмайди. Ж. Шарипов, Хоразм
4. тех. Турли асбоб, машина ва шу кабиларнинг бўлакларини тутиб турувчи қисми.
-
Краннинг танаси.
тана сўзи қатнашган жумлалар:
Танангга ўйлаб кўр (ёки қара)
-
Жаҳлимдан тушганимдан кейин шундай танамга ўйлаб қарасам, бечора ўртоғимдан унчалик қаттиқ гина қилишнинг ҳожати йўқ экан. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Бир-икки ёшли урғочи бузоқ.
-
Ҳа, ўша йили дадам билан колхоз таналарини боқдик. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
-
Кетаётир навкарлар Сўна қувган танадай. Ойсулув
ТАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар